Арманистон ва Қирғизистон эмлаш даражаси паст бўлган мамлакатлар қаторида, Ўзбекистонда вазият қандай?

Арманистон ва Қирғизистон аҳолини коронавирусга қарши эмлаш даражаси паст бўлган мамлакатлар қаторида, Украина ва Грузия ушбу кўрсаткич бўйича Африка давлатлари билан бир хил босқичда. Ушбу маълумотлар Оксфорд университети томонидан ўтказилган тадқиқот асосида The New York Times нашрида чоп этилди.

Ҳужжатда глобал миқёсда 1,08 миллиард дозадан ортиқ вакцина ишлатилганлиги қайд этилган, бу ҳар 100 кишига 14 доза миқдорида таққослаш мумкин. Бироқ, турли мамлакатларда эмлаш дастурларида сезиларли даражада сусткашликлар кузатилмоқда.

Украина учун бу кўрсаткич 1,4 фоизни ташкил қилади. Африканинг Малави, Ангола ва Кения каби давлатлари эса бу кўрсаткичда Украинани ортда қолдирди. Шу билан бирга, Грузияда вакцинани аҳолининг атиги 1,1% олган. Арманистон ва Қирғизистонда ундан ҳам пастроқ 0,1%.

Таққослаш учун: Туркияда аҳолининг тахминан 16% коронавирусга қарши эмланган, Озарбайжонда – 9,5%, Россияда – 8,3%, Қозоғистонда – 5,9%. Эмлаш даражаси Белоруссия ва Ўзбекистонда мос равишда 2,6% ва 2,1% ни ташкил қилади.

Эмланган фуқаролар сони бўйича беш етакчи: Сейшел ороллари, Исроил, Бирлашган Араб Амирликлари, Сан-Марино ва Чили.

Айни пайтда, Африка барча қитъалар орасида энг паст эмлаш кўрсаткичига эга. Қитъадаги баъзи мамлакатлар аҳолини эмлашни ҳали ҳам бошлашмаган.