Исроил ва Форс кўрфази давлатлари ўртасидаги келишувлар шуни кўрсатдики, тинчлик битими янада кенгроқ миллий манфаатларни кўзлаган ҳолда узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган адоват бартараф этилиши мумкин.
Эрон ва Форс кўрфази давлатлари ўртасидаги қарама-қаршилик АҚШ манфаатларига мос тушади, чунки бу америкаликларнинг араб шерикларининг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳаракатларини камайтиради, деди Атлантика кенгашининг катта ходими Кирстен Фонтенроуз.
“Теҳроннинг араб давлатлари билан келишуви Форс кўрфази давлатларининг Исроилга қарамлигини кучайтиради, чунки бошқа бирон бир давлат Эрон битимнинг ўзига тегишли қисмини қандай бажараётгани тўғрисида аниқроқ маълумот бера олмайди. Бундан ташқари, Форс кўрфази монархияларининг Эрон билан музокара олиб борадиган позицияси уларнинг Исроил билан янги ва яқин алоқалари мустаҳкамланишига олиб келади. Бирлашган Араб Амирликлари Эроннинг Исроил билан муносабатларни пасайтириш бўйича ҳар қандай талабига қарши туриш учун кучли позицияда, бу позиция эса халқаро миқёсда қўллаб-қувватланадиган “Иброҳим” келишувларини ва кўплаб имзоланган англашув меморандумларини бузишни талаб қилади»
Фонтенроуз
Унинг сўзларига кўра, эронликлар ва араблар ўртасидаги яқинлашиш Америка ҳукуматига ҳам, Эронга ҳам манфаатли. Бундан ташқари, таҳлилчи Эрон, Саудия Арабистони ва БАА ўзаро тажовуз қилмаслик тўғрисидаги битимни имзолаши мумкинлигини тан олади: «Ушбу битим дастлаб ҳаво ва ҳарбий-денгиз ҳудудларида чекловлар жорий этилиши мумкин. Кейин чекловлар вақти-вақти билан Саудия Арабистони ва Форс кўрфазининг бошқа мамлакатларига ҳужум қиладиган эронпараст гуруҳларга таъсир қилиши мумкин.”
“Эрон, Саудия Арабистони ва БАА биргаликда ИШИДнинг тикланишига қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқиши мумкин. Барча томонларнинг Сурия ёки Ироқда террористик гуруҳнинг қайта пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун асослари бор, аммо уларнинг индивидуал хавотирлари биргаликда ишлаш учун ҳар қандай саъй-ҳаракатларни мураккаблаштириши мумкин”, деди Фонтейнероз.
Атлантика кенгаши Теҳрон ва Араб давлатларига минтақавий муаммоларни ҳал қилиш учун ЕХҲТга ўхшаш форум яратишни таклиф қилади.
Савдо-иқтисодий алоқаларга алоҳида эътибор берилади. “Бундай ечим Эронга Форс кўрфазидаги араб давлатлари билан савдо алоқаларини ривожлантиришга имкон беради ва шу билан Эрон иқтисодиётининг нефть ва газдан ташқари, барча соҳаларини рағбатлантиради. Ҳозирда Эрон экспортининг қарийб 20 фоизи энергия билан боғлиқ бўлмаган соҳаларга тўғри келади. Ушбу улушни Форс кўрфази бозоридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳашамат билан боғлиқ буюмлар ҳамда Эрон томонидан ишлаб чиқарилган кимёвий маҳсулотлар ва пластмасса каби саноат маҳсулотлари билан ошириш мумкин. Форс кўрфази давлатлари 80 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Эрон бозорига кириш орқали катта фойда олиши мумкин. Бундан ташқари, туристик оқимларнинг кўпайиши иқтисодий фойдаларни янада кенгайтиради“, – деб хулоса қилади Фонтенроуз.