Нега чегара можароси ҳарбий тўқнашувга айланди? Ким айбдор?

30 апрель куни Қирғизистон ва Тожикистон тўлиқ сулҳ ва қўшинларни олиб чиқиб кетиш тўғрисида келишиб олдилар. Дастлабки маълумотларга кўра, икки томондан 200 дан ортиқ фуқаролар тан жароҳати олишган ва 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. “Бизнинг давлатларимиз раҳбарларининг топшириғига биноан биз ўқ отишни ва барча ҳарбий тузилмаларни чегара ҳудудидан тўлиқ олиб чиқишга қарор қилдик”, деди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев. Расмий версияга кўра, урушга икки мамлакат ўртасида тожик чегарачилари видеокамералар ўрнатган бунга Қирғизистон аҳолиси ва хавфсизлик кучлари қаршилик кўрсатган, тортишув Оқ-Сув дарёсининг баҳсли қисмида жойлашган “Головной” сув тақсимлаш пункти содир бўлган. Тўқнашувлар 29 апрель куни, Душанбеда бўлиб ўтган КХШТ раҳбарияти йиғилиши кунида бошланган.

Нега чегара можароси ҳарбий тўқнашувга айланди? Ким айбдор? «Платон» Халқаро Сиёсатшунослар Конгресси Президенти Бақит Бакетаев саволларга жавоб берди: “30 март куни мен оммавий ахборот воситаларида ушбу қарама-қаршиликлар қуролли тўқнашувга айланиб кетиши ҳақида огоҳлантирган эдим. Мен бир нарсани тушунолмаяпман: нега Тожикистон ва Қирғизистон расмийлари ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари пассив ҳаракат қилишди? Нега минг йилдан буён ёнма-ён яшаб келаётган халқларимиз, фарзандларимиз бир-бирларига тош отишга ва ўлишга мажбур бўлди? Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ишлаши керак эди – разведка ва қарши разведка (контрразведка). Яқинлашиб келаётган тўқнашувни олдиндан тахмин қилиш керак эди. Ахир, ҳукуматнинг асосий вазифаси – бу мамлакат хавфсизлиги. Ҳозирги зиддият Совет даврининг қолдиқлари. СССР даврида ҳеч ким чегараларни аниқ белгиламаган. Сўнгги 30 йил ичида расмийлар демаркация қилишни амалга ошира олмадилар. Иккала томоннинг ҳам расмийлари айбдор деб ҳисоблайман. Оддий одамлар нима қилишлари мумкин? Халқ ўзи чегарни бўлиб ололмайди. Бунинг учун мутахассислар бор. Бундай тўқнашувлар ҳал қилинмаган ҳудудий низоларнинг мулки ҳисобланади. Халқлар ўз чегараларини аниқ билишмайди. Ҳокимият яқинорада муаммони ечимини топишига ишонмайман. Ҳарбий техникани алоқа линиясидан олиб чиқишдан бошқа, мен ҳар икки томонда ҳам самарали ҳаракатларни кўрмаяпман. Муаммо шундаки, нафақат бизнинг мамлакатимизда, балки бутун дунёда баҳсли ҳудудларни ажратишнинг умумий стандартлаштирилган формуласи мавжуд эмас, масалан, томонлар ер майдонини тенг яримга бўлиб олиши каби. Гарчи бундай низоли ҳолатларни ҳал этиш айнан БМТнинг вазифаси бўлса ҳам, бу ташкилотга давлатлар томонидан жуда катта пул сарф этиладиган бироқ, ҳеч нарсани ҳал қила олмайдиган улкан колуссга айланди. Қарор ўрнига улар тарихни чуқур ўрганишни бошлайдилар: ким қайси асрда қаерга борган ва нима қилган. ХХI асрда халқаро миқёсда тан олинган баъзи формулаларни қабул қилиш вақти келди. ЕХҲТ ҳам ушбу жараёнга қўшилиши мумкин. Ахир иккала мамлакат ҳам БМТ ва ЕХҲТга аъзо. Айтганча, биз ҳали ҳам КХШТга аъзомиз. Бу ташкилотларда яхши маош оладиган ходимлар бор. Аммо улар маошни оқламаяпти. КХШТнинг икки аъзоси ўртасидаги зиддият Москванинг бош оғриғидир. Ха-я биз ҳаммамиз бир мамлакатданмиз. Бизнинг Ватанимиз – СССРку шундайми?!».

Икки давлат ўртасидаги давлат чегарасининг узунлиги 980 км ни ташкил этади, шундан деярли ярми (400 км) ҳудуднинг чегараси белгиланмаган.