2014 йилда углеводородлар нархининг пасайиши натижасида юзага келган иқтисодий инқироз бошлангандан сўнг, Туркманистон аҳолиси тобора кўпроқ чет элга кўчиб ўтишни бошладилар. Эмиграция давлат мустақиллигининг бутун давридаги энг юқори кўрсаткичи 2019 йилда етди, деб хабар бермоқда «Метеожурнал».
Туркманистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатга келган ва у ердан чиқиб кетганлар тўғрисида расмий статистикани эълон қилмайди, аммо нашр журналистлари ушбу рақамларни Туркманистон фуқаролари тарк этган мамлакатларнинг эълон қилинган маълумотларига таяниб ҳисоблаб чиқишди. Тадқиқот натижаларига кўра, 2019 йилда 110 мингга яқин киши Туркманистонни тарк этган. Бу мамлакат аҳолисининг 2,2 фоизини ташкил қилади. Нашр 2020 йилда мамлакат аҳолисини 4,95 миллион киши ташкил этишини эълон қилган.
«Метеожурнал» сайтида эълон қилинган материалдан қисқача таҳлил:
Биз бешта мамлакат статистикасини ўрганиб чиқдик, бунга кўра, энг кўп аҳоли кетган давлатлар Туркия (кетганларнинг 78%), Россия (14,3%), Украина, Белоруссия ва Қозоғистон. Умуман олганда, ушбу мамлакатларга 101.220 киши жўнаб кетган, шундан Туркманистонга кўчиб келганлар сони 24.206 нафарни ташкил этади, миграция сальдоси 77.014 кишини ташкил этди. Туркманистон фуқаролари саёҳат қилаётган Ўзбекистон, БАА, Ҳиндистон, Хитой ва Малайзия каби бошқа мамлакатлар учун маълумотлар Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭСД) ҳисоботларидан олинади.
Тадқиқотда қайд этилишича, расмий статистика аниқ рақамларни кўрсатмаслиги мумкин ва ноқонуний мигрантларни ҳисобга олмайди.
2019 йилда Туркманистоннинг 80 003 фуқароси Туркияга жўнаб кетган. Ушбу кўрсаткичга кўра, Туркманистон муҳожирлари Туркия тарихида биринчи марта 83 829 кишига етган бўлиб бу кўрсаткич, Ироқдан кўчиб келган муҳожирлардан сал орқада иккинчи ўринда. Бу ўтган йилга нисбатан 2,3 баравар кўп демакдир.
Миграция Бош бошқармасининг маълумотларига кўра, 2021 йил апрель ойининг охирида Туркияда яшаш ҳуқуқига эга бўлган 127004 нафар Туркманистон фуқароси истеъқомат қилмоқда.
2019 йилда Россияга Туркманистондан 14 632 муҳожир борган. Бу ўтган йилга нисбатан 39,2 фоизга кўп дегани.
Мигрантларнинг сезиларли қисмини талабалар ташкил этади. Шу билан бирга, берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар ва фуқаролар сонидан келиб чиқиб, Россияда қолиш ниятида бўлган муҳожирларда сезиларли ўсиш кузатилган деган хулосага келиш мумкин.
Белоруссия бўйича 2019 йилги маълумотлар йўқ, аммо 2018 йилда мамлакатга Туркманистондан 4001 муҳожир келган. Бу 2017 йилга нисбатан 84 фоизга кўпдир. Жами, аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, 2019 йилда Белорусияда 9668 туркман муҳожири яшаган.
Украина 2019 йилда Туркманистондан 1705 муҳожирни қабул қилган. Бу 2018 йилга нисбатан 62,2 фоизга кўпдир.
2019 йилда Қозоғистонга Туркманистондан 879 киши кўчиб ўтган. Бу рақамга туркман талабалари кирмайди. Бу 2018 йилга нисбатан 2,4 баравар кўп.
Бошқа мамлакатлардан 2019 йилда Туркманистон фуқароларининг аксарияти АҚШ (291 киши), Германия (2018 йилга келиб 262 киши), Жанубий Корея (237) ва Японияга (185) жўнаб кетишган.
Аввалроқ Туркманистон фуқаролари юртидан чиқиши муаммога айланаётгани, айниқса ўқишга хорижга кетган талабаларнинг ота-оналаридан тилхатлар ёздириб олинаётган бўйича хабар берган эдик.
Агар сизга юртимиздан кўчиб кетганлар сони билан танишиш истаги пайдо бўлса, унда мана бу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.