Economist нашрининг май ойидаги ҳисоботида Тайван бўғозини “ер юзидаги энг хавфли жой” деб атади, чунки бу Пекиннинг энг нозик ҳудудий масаласи ҳамда Хитой ва АҚШ ўртасидаги тортишувларнинг асосий нуқтаси.
Тайван бўғозидаги танглик шу даражадаки, қуролли можаролар хавфи “энг юқори даражага етди”, Пекин томонидан қўллаб-қувватланадиган таҳлилий марказ маълумотларига таяниб SCMP хабар бермоқда.
Бундай хулоса қуролли тўқнашувлар хавфи индексига асосланган бўлиб, таҳлилчилар минус 10 дан 10 гача бўлган кўрсаткичлар бўйича 2021 йил учун 7,21 ни баҳолади. Тадқиқотчилар икки томоннинг ҳарбий қудрати, савдо алоқалари, жамоатчилик фикри, сиёсий воқеалар, шу жумладан иттифоқчилар томонидан кўрсатилаётган ташқи ёрдам омилларини кўриб чиқдилар.
Таҳлилчилар Пекин ва Тайпей “уруш ёқасида” деган хулосага келишди. Ҳисобот 2000 йилда, мустақиллик тарафдори бўлган Демократик тараққиёт партияси Тайванда ҳокимият тепасига келганидан сўнг, Пекин билан дўстона “Гоминтанг” партиясининг 55 йиллик ҳукмронлигига барҳам берганидан бери барқарор ўсиб бормоқда, дейилади хабарда.
Қўшма Штатлар, аксарият давлатлар сингари, Тайван билан расмий дипломатик алоқаларга эга эмас, лекин унинг энг муҳим халқаро ҳомийси ва оролга қурол етказиб берадиган йирик сотувчисидир.
Май ойида Economist журнали Тайван бўғозини “ер юзидаги энг хавфли жой” деб атади, чунки бу Пекиннинг энг нозик ҳудудий масаласи ҳамда Хитой ва АҚШ ўртасидаги зиддиятнинг асосий нуқтасидир. Пекин Тайванни ўз ҳудуди деб билади ва орол устидан назорат ўрнатиш учун куч ишлатилишини истисно қилмайди.
Вашингтон ва Тайпей ўртасидаги илиқ алоқалардан Хитой ғазабланмоқда ва Тайпей маъмурияти Пекин учун “қизил чизиқ” бўлган мустақилликни эълон қилишга журъат этиши мумкинлигидан хавотирда.