КХШТ штаб-квартираси йиғилишида ташкилот бош котибининг ўринбосари Валерий Семериков шу ҳақда маъруза қилди. Асосий нарса:
▪️Ғарбий йўналиш. Қўшма Штатлар ва НАТО ўз кучларини Шарқий Европа мамлакатлари ва Болтиқбўйи давлатлари ҳудудида – КХШТ давлатлари чегаралари яқинида тўпламоқда. Шу билан бирга халқаро қурол назорати йўқ қилинмоқда.
▪️Кавказ. Озарбайжон, Арманистон ва Россиянинг Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисидаги уч томонлама Декларацияси қабул қилингандан сўнг, у ерда вазият умуман барқарорлашди.
Бироқ, Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги сўнгги кескинлик шошилинч чораларни талаб қилмоқда – биринчи навбатда чегараларни демаркация ва делимитация қилиш.
▪️ Марказий Осиё. Минтақа стратегик аҳамиятга эга. У углеводород захираларига эга, транспорт коммуникациялари у орқали ўтади. Бу Марказий Осиёни жаҳон кучлари ўртасидаги рақобат зонасига айлантиради.
Шу билан бирга, сув танқислиги, нотинч чегаралар ва можаро зоналари мавжуд. Шунинг учун, Марказий Осиё давлари заиф. КХШТ тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш борасида жиддий ютуқларга эришди.