Фойдасиз КХШТми ёки муаммоли иштирокчиларми?

Қорабоғ ва қирғиз-тожик чегараларидаги воқеалардан сўнг кўпчилик Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан хафсаласи пир бўлиб, унинг можароларни ҳал қилиш – ўз ишини бажара олишига жиддий шубҳа билан қарай бошлади.

Агар КХШТга аъзо давлат иштирокида, айниқса, унинг иштирокчилари ўртасида зиддият бўлса, унда Россия томонларни ажратиб, уларни музокара столи атрофида йиғиши керак. Агар бу муаммолар у қадар катта бўлмаса (Қирғизистон ва Тожикистон билан бўлгани каби) юзага келса ва томонлар келиша олмаса, иккита савол туғилади. Биринчидан, ички низоларни кўриб чиқа олмайдиган бу қандай ташкилот бўлди? Иккинчидан, ташкилотга нега бундай муаммоли иттифоқчилар керак?

Бир томондан, Қирғизистон ва Тожикистоннинг КХШТдан чиқарилиши муаммони ҳал қила олмайди, чунки чегарада яна бир катта можаро юзага келса, қочқинлар қаерга боради? Вайрон қилинган уйларни тиклашга ва қурбонларга ёрдам бериш учун пул ажратишга ким ёрдам беради? Бу қўшнилар томонидан амалга оширилади: Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия.

Бундан ташқари, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги муаммоли чегара яна бир хавф туғдиради – террорчиларнинг Афғонистондан Марказий Осиёга кириб келиши. Ким уларга қарши курашади ва минтақанинг тинч аҳолисини ҳимоя қилади? Қирғизистон армиясими ёки Тожикистонми? Буни бир давлат ўз кучи билан айниқса, ҳозирги воқеликда амалга ошириши мумкин эмас, бунга, реал қараш керак.

Бошқа томондан, ўз аъзолари ўртасидаги муаммоларни ҳал қила олмаган КХШТни ушлаб туриш, толиблар Марказий Осиёга эпик равишда кириб келишган тақдирда, унга таяниш қанчалик тўғри бўлади?