Унда Россия ва Тожикистон мудофаа вазирларининг алоҳида учрашуви бўлиб ўтди.
Икки мамлакатнинг ҳарбий ҳамкорлиги тўғрисида бир нечта асосий маълумотлар:
▪️ Россиянинг 201-ҳарбий базаси Тожикистонда жойлашган. Бу Россия ҳудудидан ташқаридаги энг йирик ҳарбий иншооти ҳисобланади.
▪️ Россия тожик-афғон чегарасида хавфсизликни таъминлашга ёрдам беради.
▪️Тожикистон Россиядан қурол-аслаҳалар, ускуналар, алоқа воситаларини бепул олади. 2015 йилда Москва Душанбега қарийб 1 миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб беришни ва 2025 йилгача – Тожикистон армиясини модернизация қилишга эса 200 миллион доллар сармоя киритишни ваъда қилган.
▪️ Тожикистонга 122 миллион доллар миқдорида Ми-8 ва Ми-24 вертолётлари, 300 дан зиёд зирҳли техника, артиллерия мосламалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва алоқа воситалари етказилган.
▪️ Тожикистон ҳудудида россиялик ҳарбий инструкторлар фаолият олиб боради. Тожикистонлик зобитлар эса Россиядаги ҳарбий университетларда ўқитилади.
▪️ Россия ва Тожикистон мунтазам равишда қўшма машқларни ўтказиб туришади. Тожикистон-Афғонистон чегараси яқинида “Жангчи биродарлик” маневрлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Уларда КХШТнинг минглаб қўшинлари, авиация ва «Искандер» ракета тизимлари иштирок этада.