Илон Маск биринчи сузувчи SpaceX учириш майдончасини намойиш этди

Платформадан фойдаланиш 2022 йилга мўлжалланган.

Илон Маскнинг SpaceX компанияси ўзининг биринчи сузувчи космодромини қуришни давом эттирмоқда. Янги учириш майдончасидан фойдаланиш келгуси йилда бошланиши режалаштирилганлиги ҳақида Маск Twitterда ёзиб қолдирган.

Тадбиркор қурилаётган «Деймос» деб номланувчи сузувчи космодром қандай кўринишга эга бўлишини кўрсатди ва 2022 йилидаёқ ушбу платформадан учиришни бошлаш режалаштирилаётганини таъкидлади.

SpaceX ўтган йили сузувчи космодромни лойиҳалаштириш ва қуриш учун муҳандисларни қидиришни бошлаган эди. Ўшанда Илон Маск маълум қилганидек, космодромлардан ўта оғир ракеталар учирилади, улар компания Ой ва Марсга парвозларни амалга оширишни ҳамда Ердаги гипертовушли тезликда саёҳат қилишни режалаштирмоқда.

TechCrunch маълумотларига кўра, жорий йил бошида компания иккита нефть платформаларини сотиб олди, улар сузувчи космодромларда қайта тикланмоқда.

Объектлар Марс сунъий йўлдошлари номидан Деймос ва Фобос деб номланган. Улар Starship ракетаси прототипини учириш учун қўшимча майдонлар сифатида ишлатилади, деб ёзмоқда нашр.

2021 йил март ойида Илон Маскнинг компанияси биринчи марта Марсга парвоз қилиш учун ўзининг энг янги ва қудратли ракетаси Starshipнинг прототипини муваффақиятли жойлаштирди. Синовлар пайтида қурилма 10 км баландликка кўтарилиб, кейин қўниш майдончасига тушди, бироқ бир неча дақиқадан сўнг портлаб кетди.

Starship космик кема ва ўта оғир ракетадан иборат комплексдир. Компаниянинг таъкидлашича, бу “Ер, Ой, Марс ва ундан ташқарига чиқиш учун” ҳам одамларни, ҳам юкларни ташишга мўлжалланган тўлиқ қайта ишлатилиши мумкин бўлган транспорт тизимига айланиши мумкин.