Билармидингиз? Tesla реклама учун пул сарфламайди, чунки унинг бош директори Илон Маскнинг ҳаракатлари брендни ҳар қандай реклама кампаниясидан кўра яхшироқ тарғиб қилади. Биз сиз эътиборга олишингиз мумкин бўлган маълумотларни тўпладик.
Глобал муаммони ўз манфаатингизга боғланг
Илон Маск атроф-муҳитга бўлган ғамхўрликни моҳирлик билан намойиш этади ва саноат ва электр энергиясини ишлаб чиқариш учун углерод солиғини қўллаб-қувватлайди. Унинг таъкидлашича, бу иссиқхона эффектининг шаклланишига олиб келадиган карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтиришнинг энг яхши усули. Аммо шу билан бирга солиқнинг жорий этилиши Tesla учун фойдали бўлди, чунки қуёш энергияси тизимлари ва электромобилларни янада рақобатбардош қилди.
Компаниянгизнинг PR менежери бўлинг
Ижтимоий тармоқларда янгиликлар тез тарқалади ва Маск буни билади. Тўғри, у PR учун битта платформани танлади: 2018 йилда у Instagram аккаунти ҳамда SpaceX ва Teslaнинг Facebookдаги саҳифаларини ўчириб ташлади, фақат Twitterдаги шахсий саҳифасини қолдирди. 2020 йилда эса миллиардер Tesla компаниясининг PR бўлимини бутунлай ишдан бўшатгани маълум бўлди. Эндиликда бош директорнинг шахсий Twitter саҳифаси Teslaнинг режалари ҳақидаги янгиликларнинг ягона манбаи ҳисобланади.