Толиблар Туркманистон чегараси яқинига келиб қолди

Толиблар Афғонистоннинг Қайсар туманига бостириб киришди (Туркманистон чегарасигача 80 км). Афғонистоннинг 30 хавфсизлик кучлари Фарёб вилоятида Толибонга таслим бўлди.

Камида 10 нафар хавфсизлик ходими ўлдирилган.

Афғонистон мудофаа ва ички ишлар вазирликлари томонидан Қайсардаги вазият бўйича ҳали ҳам расмий баёнотлар берилгани йўқ.

Аммо ўтган пайшанба кунидан бошлаб Толиблар Доаб ҳудудини эгаллаб олгани маълум бўлди. Ҳукумат кучлари 20 кунлик қаршиликдан сўнг Доабни Толибонга топширди.

Кейинчалик, Зобул ва Урузган провинцияларининг жанубидаги иккита туман ҳам таслим бўлди, дея хабар бермоқда интернет нашри.