Афғонистон ва унинг атрофидаги асосий воқеалар 24 соат ичида:

⚫️ Бугун Афғонистонда Миллий байроқ куни.

⚫️ Толиблар чегарадаги Ҳилманд провинциясининг маркази ҳисобланган Лашкаргох шаҳри бешинчи округини ўз назоратига олди. Ҳозиргача улар биронта вилоят марказини эгалламаганлигини ҳисобга олсак, бу уларнинг энг катта ютуғи.

🟠 Афғонистондаги камида 18 миллион инсон жиддий гуманитар муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссияси (УНАМА) раҳбари Дебора Лиён айтиб ўтди.

⚫️ Қўшма Штатлар, Афғонистонни тарк этиш жараёнида Марказий Осиё минтақасида ўз ўрнини эгаллашга интилмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу чоршанба куни Душанбеда журналистларга айтиб ўтди.

🟠 Ҳукумат кучлари Кунар вилоятида Помир номи билан танилган Қизил Толибон бўлинмаси қўмондонларидан бирини йўқ қилди.

⚫️ Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатлари мудофаа вазирлари Афғонистондан хорижий контингентлар чиқарилгандан сўнг минтақада террористик фаолликнинг ўсишига қарши ҳаракат қилиш зарурлигини эълон қилишди.

🟠 Афғонистон Таълим вазирлиги томонидан университетларда ўқишни тиклаш бўйича берилган эълондан сўнг талабаларни коронавирусга қарши эмлаш кампанияси бошланди.

⚫️ 100га яқин ўта хавфли деб топилган толиблар Мозори Шарифдаги қамоқхонадан Қобулдаги қамоқхонага кўчирилди.

🟠 Афғонистон Президентининг сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Моҳакекнинг Фейсбукда ёзишича, куни кеча Толиблар Саманган вилояти, Дара-и-Сўфий минтақасида учта ҳазораликни (шиалар жамоаси вакили) ҳибсга олиб, отиб ташлаган. У БМТни мазкур ишни кўриб чиқишга ва Толибонни жавобгарликка тортишга чақирди.