Туркиянинг Марказий Осиёдаги реал таъсири қандай?

Бишкекда “Сапат” турк лицейлари тармоғининг раҳбари Орхан Инандини қидириш давом этмоқда. Шу билан бирга, Анқара мамлакатда ўз таълим муассасаларини очмоқчи.

Туркиянинг минтақадаги ўрни қанчалик катта?

Мутахассисларнинг фикрига кўра:

▪️ Туркиянинг Қирғизистонга таъсири паст. Шунинг учун Бишкек Анқара талаб қилаётган “Сапат” тармоғини ёпмоқчи эмас.

▪️ 1989 йилдан 2000 йилгача Туркия иқтисодий юксалди, унинг Марказий Осиёда таъсири ошди. Бу ерда улар Анқара томонидан таклиф қилинган жозибали модели орқали мўътадил Ислом ва Европа лойиҳаларида иштирок этиш имкониятини қўлга киритдилар. Аммо, Туркия Европанинг бир қисмига айлана олмади ва режалар секин аста пучга чиқа бошлади.

▪️ Туркияда мафкуравий йўналишлар учун катта маблағлар ажратилмаган. Мамлакатда ишсизлик 25 фоизга етди, бюджет камомади деярли 25 миллиард долларни ташкил этмоқда.

▪️Иқтисодий жиҳатдан Туркия Марказий Осиёда Россия билан рақобатлаша олмайди. 2020 йилда Туркия Қозоғистон билан савдо ҳажми 3 миллиард долларни ташкил этди (Россия билан эса 19 миллиард долларга), Ўзбекистон билан 2,1 миллиард доллар (Россия билан эса 5,6 миллиард долларга).

▪️ Россиянинг Марказий Осиёда таълим соҳасидаги фаолияти Туркияга қараганда самаралироқ. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи ёки КХШТ каби ташкилотлар Москванинг ролини янада оширмоқда.