Тарғиботнинг янги усули

Толибон тарғиботчилари ўзларининг “жиҳодларини” фаол равишда оммалаштириш мақсадида турли усуллардан фойдаланишда давом этиб келмоқда.

Толибонлар томонидан “Нега мен Жиҳод қилаяпман?” деб номланган янги сериал тайёрланганлиги ва тез орада жангарилар назоратидаги ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларда пайдо бўлиши ҳақида хабар берилмоқда. Вазият билан таниш бўлган манбанинг сўзларига кўра, толиблар янги жиҳод серияси қисқа видеолавҳалар тўпламидан иборат бўлиб, улар орқали толибларнинг “жиҳод” нинг асосий хабарлари ва мақсадлари томошабинларга етказилади.

Тайёрланган янги ташвиқот маҳсулотининг мақсадларидан бири ўз сафларига қўшиш керак бўлган террорчиларни интенсив равишда жалб қилишни осонлаштиришга қаратилган.

Қисқа видеолавҳалар орқали тайёрланган сериал!

Ўзбекистондаги диний нашрлар ва умуман мазкур йўналишдаги барча ахборот тарқатувчи воситалар аудиторияси асосан 18 ёшдан катталар учун бўлиб, асосан узун суҳбатлар шаклида ёки бўлмаса оғир савол-жавоблар шаклида тайёрланган материаллар. Бундан илмий манбаалар керак албатта!

Бироқ, динга кириб келиш ва эмоционал таҳлилий мушоҳадалар ўсмирлик даврида пайдо бўлишини англаш учун катта таҳлилий исботлар керак эмас. Хаттоки, узоққа бормайлик Россияда ҳам жуда кўплаб христиан динига тегишли кичик ёшдан бошлаб ўсмирлик даврини қамраб олган юзлаб босма ва онлайн нашрлар мавжуд.

Бизда эса диний мавзуларга азалдан қизиқиш катта бўлган. Диний уломалар билан биргаликда замон талаб қилаётган ва ёшлар билишни истаган саволларга қисқа шаклларда мазҳабимизда тўғри деб белгиланган материаллар тайёрланиб эҳтиёж қондирилса, юқоридаги қисқа метражли сериаллар чиқиши ва тарқатилиши катта хавф туғдирмайди.