Европа Кенгаши томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 2020 йил январь ҳолатига кўра, Туркия аҳолисининг тахминан 1 фоизи қамоқда ёки синов муддатини ўтамоқда.
Ҳисоботга кўра, Туркиядаги маҳбуслар ёки синов муддатини ўтаётганлар сони Европадаги умуий маҳбуслар сонидан ўртача уч баравар кўп деб қайт этилган. Шартли синовда бўлган фуқаролар сони бўйича эса Туркия Европада Полшадан кейин иккинчи ўринда туради.
Швейцариянинг Лозанна университети томонидан Европа Кенгаши учун тайёрланган ҳисоботда қайд этилишича, 2020 йил 31 январь ҳолатига кўра, Туркиянинг ҳар 100 минг аҳолисига 984 нафар маҳкум тўғри келади.