Қозоғистонда НАТО ҳарбий машғулотлари ўтказилади

Россия Қозоғистоннинг АҚШ ҳарбий кучларини республикага киритиш истиқболларига қарамай, ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилмоқда. Аллақачон Путин Шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолаган. Бу эса рус мутахассисларини ғазаблантирди дея хабар бермоқда интернет нашри.

Қозоғистон шартномани 2020 йил 16 октябрда 10 йил муддатга имзолаган эди. Ушбу ҳужжат Москва учун жуда муҳимдир, чунки у хавфсизлик соҳасида ўзаро мажбуриятларни янги босқичда бирлаштиради. Аммо Қозоғистоннинг “кўп векторли сиёсати” ва “АҚШ билан яқин алоқалар”и, Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати (РТР) раҳбари айтганидек, “Россия учун ҳарбий ҳамкорликдаги жиддий номувофиқликлар пайдо бўлиши билан хавфли бўлиши мумкин”

РТР ҳозирда Афғонистондан олиб чиқилаётган АҚШ ва НАТО қўшинлари Марказий Осиёда “жойлашади” деб ҳисобламоқда. Аниқроғи, Қозоғистон номини келтирилмаган бўлсада, аммо ишора шу давлатни кўрсатмоқда.

РТР: “Қўшма Штатлар ушбу ҳудуд устидан назоратни йўқотишни истамайди ва Афғонистондаги “бойлик”ларнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини қўшни мамлакатларга жойлаштириш ниятида. Биз бундай уринишлар қилинаётгани ва амалга оширилиши ҳақида маълумот эгамиз. Умид қиламизки, нафақат шериклар, балки КХШТ бўйича иттифоқчилар ҳам бунга рози бўлмасликлари керак”.

Қозоғистон Шимолий Атлантика альянси билан фаол алоқаларни олиб боради ва 2021 йил июль ойида ўз ҳудудида АҚШ, Буюк Британия ва Канада қўшинлари иштирокида “Дашт бургути” ҳарбий машғулотларини ўтказади. Машқлар деярли 20 йилдан бери ҳар йили ўтказилиб келинмоқда. Америкаликлар таъкидлаганидек, 2018 йилда Жанубий Каролинадаги АҚШ армиясининг ўқув марказида уларнинг қозоқ бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик мақсадида “Биргаликда жанг қилиш учун машғулотлар ўтказишган”.

2000 йилда, америкалик ва британиялик инструкторлар кўмаги билан Қозоғистонда “Казбат” тинчликпарвар батальони ташкил этилиб, у “Казбриг” бригадасига айлантирилди. Пентагон ва Қозоғистондаги бошқа НАТО мамлакатлари мутахассислари республика Қуролли Кучлари шахсий таркибини ҳарбий тайёргарлик марказларида фаол иш олиб бормоқда.

Сизнингча, АҚШ Қозоғистонда Афғонистондан олиб чиқиб кетаётган армиясини жорйлаштириши мумкинми?