Агар АҚШ пул беришга ва уни қўллаб-қувватлашга рози бўлса, Туркия Афғонистонда ҳарбий кучларни сақлаб қолиши мумкин. Бундай таклиф билан Туркия президенти Байденга НАТО саммитидан сўнг мурожаат қилган.
Аммо Толиблар бундай сценарийга қарши. Бундай келишув Толибларнинг АҚШ билан шартномаси бузилишига олиб келади деб таъкидламоқда. Агар Вашингтон учун турк ҳарбийларининг мамлакатда қолиши жангарилар томонидан ҳокимиятни эгаллаб олишининг олдини олиш учун имконият бўлса, Анқара учун эса бу минтақада ўз ўрнини янада мустаҳкамланишига замин яратади.
Эҳтимол, бундай ҳолат Афғонистон билан чегарадош Марказий Осиё республикаларида америкаликлар иштирокисиз барқарор бўлишдан манфаатдор бўлган Россияга мос келиши мумкин. Москва эса Анқара билан Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан Жанубий Кавказгача муносабатлар ўрнатишда тажрибага эга.
Афғонистондаги турк контингентини сақлаб қолиш масаласи тез орада ҳал қилинмайди. Кўп нарса Толибон позициясига боғлиқ. Улар Эрдоғаннинг ташаббусига қарши. НАТО аъзоси сифатида Туркия Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиши керак.
Сизнингча, Туркияни Афғонистонга кириб келиши қандай кечиши мумкин?