Бунда Қўшма Штатлар Европа Иттифоқи кўмагидан фойдаланмоқчи, дейди АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан.
У Хитой раҳбариятини коронавирус сабаблари бўйича атрофлича текширув ўтказишга рухсат бермаса, халқаро изоляцияга дуч келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.
“Биз буни иттифоқчилар ва шерикларимиз билан биргаликда амалга оширамиз”, деди у.
Коронавирус пандемиясининг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги тезис тобора кўпроқ ҳужжатли исботини топмоқда.
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Хитой ҳукуматини пандемия тарқалиши учун бевосита жавобгар дея огоҳлантирган эди.
Аввалроқ, ХХР контрразведка бошлиғининг ўринбосари COVID-19 маълумотларини АҚШга беришда гумон қилинган эди. Манбаларда айтилишича, мазкур маълумотлар Байден маъмуриятининг ушбу масалага муносабатини салбий томонга ўзгартирган.
2017 йилда америкалик дипломатлар Ухан шаҳрида хавфли коронавирус тадқиқотлари олиб борилаётгани ва бу юқумли инфекция назоратсиз тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.