АҚШ Тожикистон ва Ўзбекистон билан хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувлар ўтказди

Давлат департаментига кўра, учрашув мақсади минтақавий таҳдидларга қаратилган.

Аввалроқ ОАВда АҚШ Афғонистондан олиб чиқиб кетаётган армия қўшинларини Марказий Осиё мамлакатларига жойлаштириш имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Яқинда Толибон ҳаракати Афғонистон ҳудудининг 80% устидан назоратни олганини эълон қилган эди. У ердаги ҳарбийлар Тожикистон ва Ўзбекистонга чекинаётгани кузатилмоқда.