“Хабар” телеканалида: Назарбоев “портретга чизгилар” фильми эфирида баъзи россиялик сиёсатчиларнинг Қозоғистон ҳудуди ҳақидаги баёнотларига изоҳ берди.
«Қандай ерлар бериб юборилган? Биз Олтин Ўрда меросхўри бўлсак, унда Москва князлиги бизга пул (ўлпон – таҳр.) тўлаган. Биз энди 800 йиллик тарихни эслашимиз керакми? бундай гапларга эътибор бермаслик керак. Асосийси айни пайтда расмий талқин бу – Россия», – деди Елбаси.
Назарбоевнинг таъкидлашича, бу каби ҳаракатларда давлатлар ўртасида низоларни келтириб чиқариш учун ташқаридан баъзи кучлар ҳаракат сезилиб қолади.
«Ўйин ҳар доим бўлган. Масалан, Марказий Осиё республикаларини бирлаштириш истагимиз Ғарбга ёқмайди. Улар хоҳламайдилар, ҳаммамизни Россиядан ажратмоқчи. Улар бунинг атрофида ишламоқда. Одамлар оддий нарсаларни, Қозоғистон учун фойдаларни тушунмайди. Хитойга қарши ғалаён бизни Хитой билан, учинчи кучлар томонидан эса Россия билан ўзаро муносабатларни ёмонлаштирмоқда. Буларнинг барчаси оқ ип билан тикилгандек кўриниб турибди», – дея тушунтирди у.