Назарбоев ва унинг оиласи учун имтиёзлар: ИММУНИТЕТ, УМРБОД ҲИМОЯ ва СУҒУРТА

Бир неча соат олдин 20 кунлик сукунатдан сўнг Қозоғистон ҳалқига видеомурожаат қилган Нурсултон Назарбоев қандай ҳимояланган?

“Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Миллат етакчиси тўғрисида”ги Конституциявий қонун ва бошқа қонунлар Нурсултон Назарбоев ва унинг оиласига нимани кафолатлайди?

Иммунитет: Элбоши жавобгарликка тортилиши мумкин эмас

“Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти тўғрисида”ги қонунда айтилишича, Элбоши (халқ етакчиси) дахлсизлик ҳуқуқига эга ва у Қозоғистон президенти бўлган вақтида содир этган ишлари учун жавобгарликка тортилмайди.
Биринчи президент давлат раҳбари лавозимини тарк этгандан сўнг, у Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти – Элбоши мақомини амалга ошириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари учун ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. У ҳибсга олиниши, тинтув қилиниши, сўроқ қилиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбошига ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг хусусий мулки ҳуқуқидаги барча мулк дахлсиздир.
Мулк таркибига турар-жой ва хизмат бинолари, хизмат автомашиналари, алоқа воситалари, ёзишмалар ва уларга тегишли ҳужжатлар киради. Дахлсизлик Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти – Элбошининг жамғармасига ва у томонидан таъсис этилган бошқа юридик шахсларга тегишли мулкка ҳам тегишли ҳисобланади.
Элбошининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг хусусий мулк ҳуқуқига эга бўлган мол-мулки, шунингдек, у томонидан ташкил этилган юридик шахсларнинг мулкига ҳеч қандай чекловлар қўйиш мумкин эмас.
Биринчи президент ва унинг оиласига ҳам банк сири ва банк ҳисоблари дахлсизлиги кафолатланган.

Назарбоев ва унинг оиласини умрбод ҳимоя қилиш

Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти – Элбошини ҳимоя қилиш Қозоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг тегишли бўлинмасига юкланган.
Биринчи президент доимий ёки вақтинчалик яшаш жойларида умрбод давлат муҳофазасига олинади.
Қозоғистон Республикаси Биринчи Президентининг ўз ваколатларини амалга оширишни тугатган, у ёки унинг атрофидагилар билан бирга яшайдиган оила аъзолари ҳам давлат муҳофазаси билан таъминланади.

Элбоши Назарбоевнинг ҳаёти ва саломатлиги суғурталанган

Ўз ваколатларини бажаришни тўхтатган Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти – Элбоши, ёшидан қатъи назар, Қозоғистон Президентининг ойлик расмий маошининг 80 фоизи миқдорида ойлик пенсия олиш ҳуқуқига эга. Элбошининг пенсияси мамлакат президентининг расмий маошининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда оширилади.
Ўз ваколатларини амалга оширишни тўхтатган биринчи президентнинг ҳаёти ва соғлиғи Қозоғистон Президентининг йиллик расмий маоши миқдорида республика бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий давлат суғуртасига тортилади.
У (Элбоши) билан бирга яшаган оиласининг ҳар бир аъзосига, у вафот этган куни Қозоғистон Республикаси қонунчилигида белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг 10 баравари миқдорида умрбод нафақа тайинланади.
Бундан ташқари, Элбоши ва унинг оила аъзолари биринчи президент давлат раҳбари лавозимини тўхтатганида кўрсатилган ҳажм ва турдаги бепул тиббий ёрдам ва санаторий-курортда даволаниш ҳуқуқига эга.

Назарбоевнинг ҳаражатларини ким тўлайди?

Конституциявий қонунга мувофиқ, ушбу Конституциявий қонунда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш, шу жумладан фондни тўлдириш ва сақлаш ва унинг биноларини муҳофаза қилиш, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президентининг шахсий кутубхонаси ва шахсий архивини сақлаш республика бюджети маблағлари ҳисобидан Элбоши жамғармаси орқали амалга оширилади.
Нурсултон Назарбоев ва у билан бирга яшовчи унинг оила аъзолари учун уй-жой, тиббий, санаторий, транспорт ва бошқа хизматлар ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.