Назарбоевлар оиласини жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас, лекин уларнинг фаолиятини текшириш мумкин – Адлия вазири
“Қонун терговдан эмас, жиноий жазодан ҳимоя қилади. Ҳеч ким терговдан ҳимояланмайди. Қонунда қандай ёзилган бўлса, шундай гапиряпман”, – деди Канат Мусин ОАВ вакиллари билан учрашувда.
Биринчи президент тўғрисидаги қонунда “уни ҳибсга олиш ва ҳибсда сақлаш, тинтув қилиш, сўроқ қилиш ёки шахсан тинтув ўтказиш мумкин эмас” дейилган.
▪️“Биринчи Президент тўғрисида”ги қонун 2000 йилда қабул қилинган. У Элбоши ва унинг оиласига нисбатан тўлиқ иммунитетни кафолатлайди.
▪️Коррупцияга қарши кураш агентлиги Назарбоевларнинг офшор ҳисоблари бўйича текширув ўтказмайди.