Эрдўған таъкидлашича, Орхан Инандини Туркияга махсус хизмат олиб келган.
Инанди июнь ойининг бошларида Бишкекда ғойиб бўлган эди. Бир неча бор митинглар Қирғизистондаги Туркия элчихонаси олдида бўлиб ўтаётган эди.
Доимий равишда Туркия ҳукумати Инандини топширишни сўраб Қирғизистонга мурожаат қилишига қарамай ўқув тармоғини ёпишга ҳам унинг раҳбарини топширишга ҳам шошилмаётган эди. Инанди расман Қирғизистон фуқаролигини олган шахс саналар эди. Ҳозирги хабарларда эса Эрдўған Инандини Туркияга олиб келинганини айтмоқда. (Халқаро қонунчилик ҳам бундай вақтларда икки кўзини чирт юмиб турса керак.)
Сапат мактаблари тармоғи АҚШда жойлашган туркиялик диний воиз Фатҳуллоҳ Гуленнинг халқаро тармоғига киради. Анқара уни 2016 йилда давлат тўнтаришига уринишда айблаб келмоқда.