Туркия разведкаси “Сапат” турк лицейлари тармоғининг раҳбарини ўғирлашда айбланмоқда

Сўнгги йилларда турк разведка хизмати дунёнинг турли мамлакатларида ўнлаб одамларни ўғирлаб кетишда айбланиб келинади. Мана шундай айбловлардан яна бири Қирғизистонда йўқ бўлиб қолган “Сапат” турк лицейлари тармоғининг раҳбари Орхан Инанди тарафдорлари томонидан гумон қилинаётгани тўғрисида хабар тарқатилмоқда.

Ушбу воқеа Қирғизистон Президентининг Анқарага биринчи ташрифи фонида янада бўртирилмоқда.

“Ўғирлаш ҳақидаги воқеа нафақат туркларга қарши кайфиятни кучайтирди, балки пойтахтда кенг миқёсли митингларга ҳам сабаб бўлди”, – деди Бишкеклик сиёсатшунос Марс Сариев. – “Сапат”да 20 мингдан ортиқ киши ўқиган, энди улар нуфузли одамлар ҳисобланади. Бундан ташқари, Қирғизистон элитаси болаларининг қарийб 90% “Сапат”да ўқийди. Ҳозир уларнинг барчаси содир бўлган воқеадан ғазабланмоқда ва “йўқ” бўлиб қолган Инандини топиш учун расмийларга босим ўтказмоқдалар.”

“Сапат” турк воизи ва ҳозирда АҚШда яшовчи оппозиционист Фетхулла Гуленга яқин одамлар томонидан қурилган ва очилган. Қирғизистондан ташқари, юздан ортиқ мамлакатларда шундай ўқув марказлари очилган. Гулен ва Эрдўған ўртасидаги зиддиятдан сўнг, Эрдўған чет элдаги ушбу таълим муассасалари тизимига киритилган барча мактабларни ёпилишини ва Туркия ҳукуматига топширилишини талаб қилди. Айниқса, туркий мамлакатларига босим ўтказилди, чунки уларда муқобил пантуркист мафкурасининг ривожланиши Туркиядаги ҳукмрон тузум учун муаммога учраш билан таҳдид бўлишидан ҳавотир бор эди.

Аслида Туркия махсус хизматлари томонидан ёки вариант сифатида, Туркия махсус хизматининг буйруғи билан Орхан Инандини ўғирлаш ҳали ҳам фараз.

“Маҳаллий махсус хизмат ва Қирғизистон сиёсий раҳбарияти иштирокисиз бундай воқеа юз бериши эҳтимолдан йироқ эмас. Ҳозирда президент Садир Жапаровнинг Анқарага ташрифи тайёрланмоқда, у ерда у молиявий имтиёзларни олиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Россияга амалга оширилган сафар, “Жапаровнинг Сочига сафари самарасиз” якунланди. Яна бир умид бериб турган Пекинга эса таклиф қилинмади. Туркия махсус хизматлари Бишкекка учиб келишлари шарт эмас, деб тахмин қилиш мумкин, маҳаллий ҳамкасблар билан келишувга эришиш кифоя”, – деб ҳисобламоқда экспертлар.

Бошқа томондан, Қирғизистон Президентининг Туркияга расмий ташрифи фонида ўғирлаш версияси айниқса ғалати кўринади. Ахир, Инанди ҳар қандай ҳолатда ҳам Қирғизистон фуқароси ва чет эл махсус хизматларининг очиқ ҳаракатлари ўзини “қаттиқ қўл” раҳбар сифатида тутган Президент Жапаровга нисбатан ҳақоратли кўринади.

Ҳозирда Қирғизистон ОАВларида Туркия махсус хизматларининг иштироки тасдиқланса, Жапаровнинг Туркияга ташрифи тўхтатилиши, Туркия элчиси чиқариб юборилиши ва мамлакатлар ўртасидаги дипломатик алоқалар даражаси пасайтирилиши мумкин деган фикр илгари сурилмоқда.