Бердимуҳаммедов янги ҳарбий самолётни синовдан ўтказди.

«Нейтрал Туркманистон» давлат газетасига кўра, президентнинг биринчи амалга оширган иши пиёда юриш бўлган. Кейин, у велосипедда мамлакат ҳаво кучлари ихтиёрида бўлган янги самолётларнинг тўхташ жойига келган.

«Олий қўмондон учиш костюмини кийди, рулга ўтирди ва шахсан бир неча бурилиш қилди».

«Президент Гурбангули Бердимуҳаммедов бошқарган самолёт муаммосиз пастга туша олади ва керакли баландликка тез кўтарилади», – деб нашр аниқлик киритган.

Энг кераклиги самолётнинг модели ва тури ҳақида маълумот берилмаган.