Нархи қанча депутатликни айтинг

Замонавий дунёда деярли ҳамма нарса сотиб олинади ва сотилади. Депутат мандатлари ва куч ишлатар тузилмалардаги лавозимлар бундан мустасно эмас. Асосий савол, нархи қанча ва нима учун?

Россиядаги ҳеч бир сиёсий сайлов рўйхатларидаги жойларни сотганлиги ҳақида айтмайди, лекин бу доимий амалиёт. Нархлар минтақанинг бойлиги ва сиёсий кучлар рейтингига қараб ўзгаради. Минтақавий сайловларда қатнашиш федерал сайловларда қатнашишдан кўра камроқ маблағ талаб қилинади.

Минтақавий қонун чиқарувчи жойдаги “курси” нархи 100 мингдан 500 минг долларгача етади. Давлат Думасининг депутатлик мандати нархи бир миллион доллардан бошланади. Давлат Думаси депутати – бу лавозим ёки мартаба поғонасидаги қадам эмас, балки муваффақият кўрсаткичи, мақомдир. Дахлсизлик, Москва марказидаги квартира, ҳайдовчиси бўлган расмий машина, Охотний Ряддаги офис – россиялик солиқ тўловчилар қонун чиқарувчи соҳада ишлаётган “халқ хизматчиларига” сахийлик ва ҳамдардлик билан муносабатда бўлишади.

Албатта, Давлат Думасидаги жой учун маблағ кўчмас мулк ёки машина, ойига 400 минг рубль миқдорида иш ҳаққи учун ҳам эмасдир. Йўқ. Сайланганларнинг асосий мақсади – ўз манфаатларини ёки депутатни илгари суришда иштирок этган бир гуруҳ одамларнинг манфаатларини ҳимоя қилишдир.

Шу сабабдан, мазкур маҳсулотни (депутатлик курсини) сотиб олувчиларнинг ҳеч бири, унинг қонуний фаолияти ва сиёсий кураши, аслида, товар-пул муносабатларининг предмети эканлигини тан олмайди.

Партияларга бу нимага керак?

Жавоб сиртда ётади. Партия ўз жамоасига катта сармоя ва итоаткор депутатни қабул қилади. Партия хазинасида ҳеч қачон ортиқча пул бўлмайди, расмий харажатлар партиянинг расмий молиявий ҳисоботи билан қатъий тартибга солинади. Бундай сармоялар эса жуда маъқулдир.

Бунинг ортидан одатда кейинги босқич бошланади: керакли “ёғли” қўмита аъзосига айланиш. Асосий мўлжал – ер, транспорт, бюджет ва шунга ўхшаш қўмиталар. Сиёсатшунос С.Белковскийнинг фикрича, агар рейтинги юқори партиядаги ўтиш жойи ҳақида гапирадиган бўлсак, бундай мандатнинг нархи 10 миллион долларгача чиқиши мумкин. Табиийки, буларнинг барчаси тўғридан -тўғри амалга оширилмайди, Сармоя мустақил хазиначига топширилади, у эса кейинчалик маблағни тарқатади ва воситачилик учун ўз фоизини олиб қолади. Бу турдаги ҳар қандай сотувларда шундай хазиначилардан фойдаланилади, чунки агар вазият қўлдан чиқиб кетса, партия раҳбарияти доим бу масалани билмаслигини айтиб, уни бир гуруҳ шахсларни шахсий ташаббуси сифатида кўрсатиши мумкин.

Ўрта бизнесда лоббист ва манфаатларни илгари суришга талаб катта бўлсада, катта бизнес ўз муаммоларини бошқача ҳал қилади. Лоббистлик расмий равишда Россия Федерациясида мавжуд эмас, шунинг учун бу масалалар партияларга яқин одамлар, алоҳида депутатлар ва юқори мансабдор шахслар орқали ҳал қилинади.

Маҳсулот юзи

Ушбу битимда харидор ҳар қандай россиялик учун энг муҳим ва орзу қилинган нарса – “мақом”ни сотиб олади. Бу нафақат ижтимоий зинапоянинг маълум бир поғонаси. Бу ҳам фойдали ҳам харид, ҳам инвестиция. Мақомга сармоя киритиб, дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлган ҳолда, янги депутатлар керакли қарорлар ва қонун лойиҳаларини “илгари суриш” имкониятига эга бўладилар, улар ҳар қандай органга депутатлик сўровларини юбориш, шу билан бирга шахсий ёки манфаатдор бўлган бизнесини “яшил чироқ” билан таъминлаш имкониятига эга бўлади. Аксарият вазиятда солиқ декларациясига кўра, уларнинг оила аъзоларининг умумий даромади кўпинча Давлат Думаси депутати иш ҳаққидан бир неча баравар кўпдир.

Кимнинг пуллари сарфланяпти, деган савол туғилади. Албатта, миллионлаб доллар балки, унданда кўпини сиёсий карьерасига сармоя киритишга тайёр бўлган бойлар бор. Бу табиий жараён, чунки инсон учун ўзидан кўра яқинроқ ва ишончли кимса йўқ.

Масалан, “Алгоритм” компаниясининг эгаси Александр Тигер “Единая Россия”га 5 миллион рубль хайрия қилди ва бахтли тасодиф натижасида у дарҳол Барнаул шаҳар думаси депутатига айланди. Архангелск шаҳар думаси депутати бир миллион рубль сармоя киритди ва унинг “Севзапдорстрой” компанияси давлат харидларидан 1,6 миллиард рублга яқин даромад олди.

Аммо, шундай вазиятлар борки, бу йўлда бундай сармояларни тўлашга қодир бўлмаган истиқболли ёш истеъдодни қўллаб -қувватлаш қулайроқ. Бундай инсон ҳамма нарсага стандарт йўллар билан эришмоқчи бўлса, унинг ҳокимиятга келиш бўйича ташкил этиладиган кампанияси умрбод давом этиши ва ноаниқ натижага олиб келиши мумкин. Мана шу ерда ҳар доим иқтидорли ва истиқболли номзодларни моддий жиҳатдан қўллаб -қувватлашга тайёр бўлган хайриячилар ёрдамга келадилар. Бунинг эвазига улар мамлакатнинг олий қонун чиқарувчи органида ўз одамига эга бўладилар.

Олди-сотди

Ер юзининг саккиздан бир қисмидаги энг бадавлат одамлар, “олигархлар” деб аталадиганлар, ўз маблағларини аниқ одамларга эмас, балки партияларга сармоя киритиб, овозларни “оммавий” сотиб олишади. Катта бизнес вакилларига якка депутатлар эмас, умуман партиялар ва албатта нуфузли партиялар керак.

Россия Федерациясиядаги ҳукмрон партия, “Единая Россия”, 2016 йилдаги олдинги сайловларда 29 компаниядан 43 млн рубльдан қабул қилган. Партияларни бюджетдан молиялаштирилишидан ташқари, ҳар қандай юридик шахслардан сармоя қабул қилиш имкониятига эга. Фақат 43 миллион рубль – бу сармоянинг энг катта миқдори ҳисобланган.

Экспертларнинг фикрига кўра, сайловлар ўтказилди ва 2017 йилнинг ўзида “Единая Россия” га 4 миллион рублдан ортиқ миқдорда ҳомийлик қилган компанияларининг ярми тендерларда ғолиб чиқди ва давлат шартномаларини олди. Барча ақлли схемалар сингари оддий схема ишлайди: компания ўз фойдасидан сиёсий кучга ҳомийлик қилади, сиёсий куч эса бу ташкилотга давлат шартномасини олишини ва давлат маблағларини тақсимланишини таъминлайди, компания фойда кўради. Улар яна сиёсий кучга ҳомийлик қиладилар, сиёсий куч яна давлат шартномасини (солиқ тўловчилар пулидан) тақдим этади. Натижада, ҳамма бахтли: сиёсий куч рози, ҳомийлик қилаётган корхона пул олади, халққа эса хўрозқанд берилади.

Бу жуда фойдали схема. Масалан, “Единая Россия” партиясининг энг йирик минтақавий донори “Новосибирскавтодор” партияга 8 миллион рубль хайрия қилди ва давлатдан 75 миллиард рублдан ортиқ шартномалар олди. “Единая Россия” партиясининг Москва бўлими ҳомийси АО “Миск” компанияси 125 миллион рубль ўтказди ва натижада давлат харидларидан 26,3 миллиард рубль даромад олди. Илгари солиқ тўловчиларга тегишли бўлган бу пулларнинг бир қисми яна “Ягона Россия” ҳомийлигига сарфланади, сиёсий кучга яна овоз берилади, ҳукумат зарур қарорларини қабул қилади ва вазият яна такрорланади.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, лоббистлик институти расман мавжуд бўлмагунча, бу ҳолат чексиз давом этади. лоббистлик деярли ҳар қандай сиёсий фаолиятни молиялаштиришнинг асосий нуқтасидир. Буларнинг барчаси “кўринмас схемалар”дан олиб ташланмагунча, ягона қурбон ҳар доим фақатгина солиқ тўловчининг чўнтаги бўлиб қолади, унинг ҳисобидан бутун жараён тўланади.

Бундан аввалроқ Қирғизистондаги депутатлик мандатларини сотиб олиш тўғрисидаги маълумотларни сайтимизда бериб ўтилган эди.