Қозоғистон расмийлари орасида Cингапур банклари ва Россиянинг кўчмас мулкларига бўлган қизиқиш катталиги кузатилмоқда.
2020 йил учун даромад декларациясини топширган 465 минг нафар қозоғистонлик давлат хизматчиларининг 117 нафари 29 мамлакатнинг хорижий банкларида банк ҳисоб рақамларига эга, дейилади Давлат даромад қўмитаси маълумотларига асосланиб интернет нашрларида. Эълон қилинган пулларнинг энг катта миқдори Сингапур банкларида – расмийлар жами 2,2 миллион доллар сақлаётгани аниқланган.
Шунингдек, кейинги ўринларда Россия – 1,1 миллион доллар, Лихтенштейн князлиги – 1 миллион доллар, АҚШ – 645 минг доллар ва Германия – 300 минг доллар .
176 нафар мансабдор шахс ва уларнинг турмуш ўртоғининг номида хорижий давлатда рўйхатга олинган 221 та кўчмас мулк объекти борлиги эълон қилинган. Асосий мулклар Россияда жойлашган (181 та объект).
Декларацияни топширишга мажбур бўлганлар орасида давлат хизматчилари, ва уларга тенг ҳуқуқли шахслар, шунингдек уларнинг турмуш ўртоқлари бор. Қозоғистонда мансабдор шахсларнинг декларациялари оммага эълон қилинмайди ва улар давлат хизматчиларини республикада рўйхатдан ўтган кўчмас мулк ва транспорт воситалари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишга мажбурламайдилар.