France 24 телеканали хабар беришича, Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси оилаларга учинчи фарзанд кўришга расман рухсат берди.
“Aҳоли ва оилани режалаштириш тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилган. Бутунжаҳон халқ вакилларининг доимий қўмитаси томонидан илгари қўйилган чекловларни ҳамда аввал белгиланган жарималарни бекор қилди.

Қўшимча равишда ота-оналар учун таътиллар ва болаларни парвариш қилиш бўйича нафақалар тўлашни таклиф қилди. Шу билан бирга, “оилалар юкини енгиллаштириш учун” молия, солиқ, таълим, уй-жой ва бандлик соҳасидаги янги чоралар киритилиши керак, дейилади қонунга киритилган ўзгартиришда.