Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар Хотираси хиёбонига ташриф буюрди. Тадбир давомида марҳумлар хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, дуо қилинди. Қуръон тиловатини Тошкент бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров ўқиди ва у бутун тадбир давомида президентга ҳамроҳлик қилди. Бу Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг янги раиси этиб тайинланиши мумкин, деган фикрларга асос яратмоқда.
Мазкур лавозимга давогарлардан яна бири илмий ислом цивилизацияси директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур хисобланади. Бироқ, Нуриддин Холиқназаровдан фарқли ўлароқ у тадбир мобайнида кўринмади.
Эслатиб ўтамиз, мусулмонлар идорасининг аввалги раҳбари Усмонхон Алимов 15 август куни коронавирусдан вафот этган. Унинг вафотидан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси лавозими бўш қолмоқда.