Сайлов олди ҳарбийларга 200 АҚШ долларидан бир марталик пул тўлаш ҳақида буйруқ чиқарилган

Сайлов олди Россия президенти В.Путин имзоси билан жорий ҳафтада ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси зобитлари ва армия хизматчиларга 200 АҚШ долларидан бир марталик пул тўлаш ҳақида буйруқ чиқарилган.

Давлат Думаси учун бўлиб ўтган сайловлардан аввал эса пенсионерларга 135 АҚШ доллари миқдорида бир марталик нафақа берилган эди.

Изоҳ: Ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари учун тўланаётган маблағ уларнинг «ижтимоий ҳимояси»га ажратилаётгани айтилган.