Бу фикрлар РФ сенатори А.Климовга тегишли бўлиб, “Хорижда рус тилини қандай қўллаб-қувватлаш керак?”лиги бўйича алоҳида тўхталиб ўтган. Унга кўра:
▪️Ҳокимият рус тилининг тарқалишига тўсқинлик қилмайдиган мамлакатларда ҳам бундай ишларни амалга ошириш осон эмас. Украина ва Болтиқбўйи давлатлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
▪️Қирғизистон ва Қозоғистонда жуда кам сонли шахсларнинг рус тилига монеълик қилаётганини кузатиш мумкин, бироқ, бу алоҳида холат бўлиб, ҳеч қандай оммавий муаммолар мавжуд эмас.
▪️Рус тилини тарғиб қилиш учун мураккаб, узоқ муддатли дастурларда ҳаракат қилиш керак. Бундан ташқари, уларни маълум бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш керак.
▪️ МДҲ давлатларининг ўзи учун рус тилини сақлаб қолиш жуда муҳим. У тарихий, таълимий, маданий ва бизнес лойиҳаларида иштирок этиши шарт. Рус тилини билмасдан, бу лойиҳаларнинг муваффақияти ва қамрови анча паст бўлади бўлади.
▪️Рус тилидан воз кечган давлатлар аслида ўз устунликларидан воз кечишади.