Қозоғистондаги ОАВларида тарқатилган “яқин келажакда рус тилидаги мактабларни тугатиш режалаштирмоқда” деган ахборотларга Россиянинг бир қанча давлатга қарашли бўлган нашрлари катта эътибор қаратишди.
Шундан сўнг Қозоғистонда: “Мамлакатдаги барча мактабларни фақат қозоқ тилида ўқитишга тўлиқ ўтиш режалари йўқ” дейилган маълумотлар берилди. Маълум бўлишича, низога ўрин йўқ.
Бироқ, Россиядаги экспертларнинг фикрича, “бундай муаммолар ўз-ўзидан юзага келмайди. Украинадаги ўзгаришлар ҳам бошида мана шундай узоқдан бошланган – кейин эса қандай якун топганини биламиз.”
Давлат нашрларида берилган баъзи фактлар:
▪️“Ушбу постсовет давлатлари бир биридан фарқли кўринсада, ўхшашликлар талайгина”,
▪️“Қозоғистонни ўз миллатчилари ва ўз русофоблари бор. Тоталитар Россия кўп йиллар давомида қозоқ халқини эксплуатация қилиб келгани ҳақида нутқлар мавжуд”,
▪️”Миллий асосда демократия” ғоясини тарғиб қилувчи Ғарб фондлари мавжуд”,
▪️Эслатиб ўтамиз, 1930 йилларда СССРдаги очарчиликни қозоқ халқининг қасддан қилинган қирғини сифатида тан олишга чақирувчи “Оқ йўл” мухолиф партияси бор”.
Экспертларнинг хулосасига кўра: “Ўн-ўн беш йил ичида (бу муҳим эмас, бундан кейин – эски элиталарнинг сиёсий банкротлиги, айниқса, АҚШнинг сахий ваъдалари ёки Москва билан тўсатдан тўқнашув) Россиянинг ҳозирги мустаҳкам дўстлигига қарамай Қозоғистон тажовузкор миллатчи давлатга айланиши ҳеч гап эмас.”
Шу боис, бундай жараёнларни эътиборсиз қолдирмаслик керак.