Собиқ постсовет мамлакатларида рус тилининг фаол ишлатилиши бўйича тадқиқот ўтказилди

Россиянинг Пушкин номидаги институти тадқиқот ўтказган унга кўра, рус тили (Россияни ҳисобга олмаганда) Беларусияда энг кенг тарқалган. Ундан кейинги ўринларда Қирғизистон ва Қозоғистон бормоқда.

Беларусияда рус тили давлат тили мақомига эга.

Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам расмий мақомда.

Тадқиқотга кўра, Туркманистон, Грузия ва Литвада рус тили энг кам оммалашган. Бу мамлакатларда у ҳеч қандай расмий мақомга эга эмас.

Рейтингни тузишда рус тилининг таълим, фан ва оммавий ахборот воситаларида қўлланилиши кўрсаткичларидан ҳам фойдаланилганлиги айтилмоқда.

Ўзбекистонда рус тилининг оммавийлик даражаси эса уларнинг ҳисоблари бўйича 7-ўринда деб белгиланган.