Марказий сайлов комиссияси раҳбари TikTokнинг МДҲ давлат органлари билан ўзаро алоқалар бўйича минтақавий директори билан учрашди.
Улар “платформада сиёсий ташвиқотни олдини олиш учун” ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Қирғизистон парламентига сайлов 28 ноябрга белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил октябрь ойида Жоқорғи Кенгашга ўтган сайловлар оммавий норозиликлар билан якунланган эди. Бу эса президентнинг истеъфосига олиб келганди.
Бунинг натижасида овоз бериш натижалари бекор қилинган.
P.S. Дунё сиёсатини белгилашда муҳим рол ўйнаётган ижтимоий тармоқлар билан бугунги кунда ҳукумат тепасида турганлар келишмоқда.
Кузатамиз…