Facebook нимага ўчиб қолди?

Кўп манбалар, Интернетда Цукербергни ошкор этувчи маълумотлар эълон қилингандан сўнг, Facebook ўчирилгани ҳақида хабар бермоқда.

Ҳа, Facebookнинг ёпилиши, платформанинг маҳсулотлар бўйича собиқ менежери томонидан, ўн минглаб ички ҳужжатларни яъни, ўзаро суҳбат мобайнида The Wall Street Journal томонидан чоп этилган ҳисоботлардаги ошкор этилган маълумотларни сиздирганидан сўнг содир бўлди.

Аммо бу маълумот берувчи ўзи ким? У ҳақиқатан ҳам ўз ахлоқий тамойиллари туфайли платформани таъқиб қилмоқдами? Ҳисоботнинг чоп этилиши ҳақиқатан ҳам Facebookнинг қулаши билан боғлиқми?

Facebook раҳбарлари ички маълумот алмашинувларида Цукерберг одам савдосига кўмаклашганини ва Instagram тармоғи ўсмирларга зарар етказаётганини тан олади. (Мазкур ҳолат бўйича алоҳида материал тайёрланган эди. Вақт бўлганда бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин)

Маълумот тарқатувчи, 2019 йилдан буён Facebookнинг фуқаролик яхлитлиги ва дезинформация гуруҳини бошқарган, 37 ёшли маълумот тадқиқотчиси Френсс Хоуген, 2020 йилги АҚШдаги “сохта” деб айтилаётган сайловлар олдидан, ижтимоий медиа платформада асосий цензур бўлиб фаолият олиб борган.

Жорий йилнинг бошларида сайтимиз орқали “FACEBOOK” сиёсий манипуляциялар воситасими? деб номланган мақола эълон қилинган эди. Унда фейк хатти-ҳаракатларга қарши курашиш бўйича собиқ таҳлилчи Софи Чжаннинг сўнги иш кунида ёзилган иқрорида: “Мен хориж ҳукуматлари бизнинг платформамиздан ўз фуқароларини манипуляция қилиш йўлида суиистеъмол қилаётганини аниқладим. Биламан, қўлларим аллақачон қонга ботган, Facebook бугунга келиб 2,8 миллиард фойдаланувчига эга ва дунёдаги деярли барча мамлакатларнинг сиёсий ҳаётида устун роль ўйнайди. Аммо сиёсий мунозараларни бузиш учун платформанинг алгоритмлари ва функцияларини бошқариш мумкин” деб таъкидлаган эди.

Лекин, айтиш керак олдинроқ йирик технологик компанияларни фош қилган маълумот тарқатувчилардан фарқли ўлароқ, Хоуген асосий оммавий ахборот воситаларининг катта қўллаб-қувватлашига эга.

Сўнги ошкор қилинган ҳужжатлар Facebookга нисбатан бир неча бор қилинган шикоятларни тасдиқласа-да, охирги текширув Facebook федерал ҳукумат билан биргаликда чексиз куч ва имкониятларга эга бўлиш учун уюштирилган, дея кўрилмоқда.

Facebook раҳбарияти “одамларни платформадан чиқиб кетаётганини кўрмоқда. Улар GETTR, Telegramга ўтмоқда. Фойдаланувчилар бошқа платформаларга кўчмоқда. Улар Rumble орқали керакли ахборотлар билан бўлишмоқдалар”, деди Human Eventдаги Жек Пособец душанба куни Стив Баннонга. “У 2020 йилги сайловларда Facebook да цензуранинг асосий текширувчиси эди. Лекин, шунга қарамай, у оммага чиқиб, ўзини барча воқеаларни ичидан фош этгандек ҳаракат қилиши мумкинми?

“Хоуген – бу назорат остидаги мухолифат”, –  деб огоҳлантиради Пособец.

“У буни ягона йўли қонуний чоралар эканини тушунади. Улар ҳукумат аралашишини истайди ва қўпол куч ишлатмоқчилар”, – деди Пособец. Facebook, Google, Pinterest “Project Veritas” ишларини фош қилган инсонларни эсланг – ишсиз қолган, хонавайрон бўлган ёки бўлмаса қамалган. Ҳақиқий маълумотни фош қилувчиларни “60 дақиқа”лик шоуларга юборишмайди.

Бу операция.

Цукерберг эса 13 сентябрдан кейин эълон қилинган айбловларга ҳали очиқ жавоб бермади.