Марказий Осиё фуқаролари қандай шароитда Умра сафарига руҳсат олишлари мумкинлиги маълум бўлди

10 октябрдан бошлаб COVID-19 га қарши Саудия Арабистони ҳукумати томонидан тасдиқланган вакциналар билан эмланган чет эллик зиёратчилар, шу жумладан МДҲ мамлакатларидан келганлар умра (кичик ҳаж) қилишлари мумкин.

Аниқлик киритилишича, ҳозирда Саудия Арабистонига кириш учун Pfizer-BioNTech, Oxford-AstraZeneca ёки Moderna вакцинасини икки ёки Johnson & Johnson вакцинаси билан бир бора эмланган зиёратчиларга рухсат берилган. Бу вакциналар Саудия ҳукумати томонидан тасдиқланган.

Россия томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19 га қарши вакциналар Саудия Арабистонида ҳозирча тасдиқланмаган. Ўзбекистонда аксарият инсонлар эмланган Ўзбек-Хитой вакцинаси ҳақида маълумот умуман йўқ.

Қироллик соғлиқни сақлаш вазирлиги Sinopharm ёки Sinovac вакциналарининг бустер (кучайтирувчи 3 дозаси) билан эмланганларга ҳам мамлакатга киришга рухсат берилишини айтди таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонига хорижий фуқароларнинг кириши 2020 йил февраль ойининг охирида коронавирус пандемияси туфайли вақтинча тўхтатилганди.