«Сурия миллий армияси» Сурия шимолидаги Хабур дарёсида учта тўғон қурди. Улар мазкур тўғондан (сувдан фойдаланишда) маҳаллий курдларга қарши қурол сифатида фойдаланмоқда, мазкур маълумот Голландиянинг PAX ташкилоти ҳисоботида келтирилган.

2019 йил октябрь ойидан бери Сурия миллий армияси Алук сув станциясидан Телл Тамер ва Ал-Ҳасакигача бўлган қисмида 20 мартадан ортиқ сув таъминотини тўхтатиб қўйган. Натижада 1 миллионга яқин одам сувсиз қолган.

P.S. Эслатиб ўтамиз «Сурия миллий армияси» шакллантирилишида Туркия асос сифатида иштирок этган.