Ушбу ғоя Тожикистон билан қуролли тўқнашувдан сўнг пайдо бўлди, дея хабар берилмоқда.
Ушбу таклиф “чегара масъуллари” тўғрисидаги қонун лойиҳасига киритилган.
Қонун лойиҳасига киритилган “масъуллар” махсус тайёргарликдан ўтиши керак ва “чегара хизматига ахборот етказиш” билан шуғулланади.
Фуқароларга берилган қуроллардан ташқари, қонун уларни йилига икки марта ҳарбий тайёргарликдан ўтишга мажбур қилади ва ҳарбийлар билан тенг равишда ижтимоий суғуртадан фойдаланиш имкониятини беради.
Ҳозирда 140 қирғизистонлик чегара масъуллари мақомига эга.
Ушбу қонун лойиҳаси бўлишига қарамай, чиқарилган қурол қаерда ва қандай сақланишини ҳеч ким билмайди. Депутатлар уни ҳарбий қисмларда ва полиция бўлимларида сейфларда сақланишига барчани ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.
Аммо қонун лойиҳаси матнида қурол сақлаш тўғрисида биронта ҳам сўз йўқ.
Келажакда ундан жиноий ишларда ёки шахсий манфаатларни ҳимоя қилиш учун фойдаланилмаслигига кафолат йўқ.
Марказий Осиё минтақасида яна чегара ҳудудида қурол олиб юриш ва умуман аҳоли орасида тарқатилиши тинчлик ўрнатиш мақсадида бўлсада, оқибат яхшилик билан якунланмаслиги аниқ. Аҳолини қурол-яроғсиз қўзғатиш осон бўлдику, агар қўлига қурол бериб қўйса, қандай оқибатларга олиб боришини тасаввур этиш қийин эмас!
Шу қуролларга сарф этиладиган маблағларни сув муаммоси ечимига йўналтиришса бўлармиди?
Жапаровни Россияга бориб келиши ортидан қурол-ёроғни қаерга ишлатишни билмай аҳоли орасида тарқатиб қўя қолмоқчими? Ёки Россия барча давлатлар билан урушиб бўлиб, атрофидаги жонли ва ишончли “чегаралари” билан ўйнашмоқчими? Бу Россия учун гўёки илдизини ўз қўли билан қуритишга тенгку!
Балки, Қирғизистон иккинчи Афғонистон бўлмоқчидир?!