Ўзгараётган конституция

Мутахассислар ХХI асрда дунё мамлакатлари ўз конституцияларини қандай ўзгартиргани ҳақида сўзлаб беришди

ХХI асрда дунёнинг 57 та давлати янги Конституцияни қабул қилган. Таъкидлаш лозим, уларнинг баъзиларида, масалан, Конго, Сербия ва Черногорияда мамлакатнинг асосий қонуни икки марта, Қирғизистонда эса уч марта ўзгартирилди.Шу билан бирга, ХХI асрда давлатлар Конституциясига 785 марта ўзгартиришлар киритишни кўриб чиққанлиги кузатилган. Дунёдаги 95 та энг эътиборга молик конституциявий ислоҳотлардан 86 таси муваффақиятли амалга оширилган, дунёнинг қолган 9 та давлатида асосий қонунни ўзгартириш ташаббуслари сиёсий муаммолар ва сиёсий элитанинг бир қисмининг қаршилигига дуч келган. Бу ҳақда Кремлга яқин жойлашган Ижтимоий тадқиқотлар эксперт институти тадқиқотида маълум қилинган.

Мутахассисларнинг фикрича, Мексика, Янги Зеландия, Бразилия, Швейцария, Австрия, Исроил, Чили, Колумбия, Грузия ва Ҳиндистон сўнгги 19 йил ичида конституцияга ўзгартиришлар энг кўп қабул қилинган 10 та давлат қаторига киради. Дунёдаги энг қадимги Конституциялардан баъзилари 1814 йилдаги Голландия ва Норвегия конституциялари ҳисобланиб, Норвегия Конституциясига 200 мартадан ортиқ, Голландия Конституциясига эса 24 марта ўзгартириш киритилган. Ўтган асрнинг 90 йилларида қабул қилинган кўплаб конституциялар аллақачон бир неча ўзгаришлар даврларини бошидан кечирган. Масалан, Швейцариянинг 1999 йилги Конституциясига 10 марта, Бельгиянинг 1994 йилги Конституциясига 12 марта, Германия Федератив Республикасининг 1990 йилдан кейинги Конституциясига 146 та моддадан 100та моддаси ўзгартирилган. “Дунёда, айниқса, сўнгги йигирма йил ичида ўзгаришларга учрамаган деярли бирорта конституция қолмади.

Мутахассисларнинг фикрича, мамлакатлар жамиятнинг замонавий эҳтиёжларини қондириш, инсон ҳуқуқларини кенгайтириш, турли қонунларни амалга ошириш кафолатларини бирлаштириш мақсадида ўз Конституцияларини янгиламоқда. Ижтимоий ҳуқуқлар, миллий бирлик ва ўзликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг суверенитети ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳудудларни ривожлантириш ҳамда фуқароларнинг қарорлар қабул қилишда иштирок этиш имкониятларини кенгайтирмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Конституцияга ўзгартиришлар киритишнинг “энг яхши намунаси” йўқ”. Бироқ, барча мамлакатларда Конституцияга киритилган ўзгартиришлар, албатта, парламент томонидан кўриб чиқилади. “Федератив штатлар ҳақида гап кетганда, Конституцияга ўзгартиришлар киритишда федерация субъектлари манфаатларини ҳисобга олиш керак”. Шунингдек, унда “Дунёда конституциявий ислоҳотлар жараёнида жуда кам учрайдиган тартиб бу ўзгартишларнинг конституцияга мувофиқлигини олдиндан кўриб чиқиш” эканлиги таъкидланган. Шундай қилиб, Конституциявий суд Австрия, Болгария, Руминия ва бир қатор собиқ Совет республикаларидаги ўзгаришлар жараёнида иштирок этади.

Ҳисоботда айтилишича, “фуқароларнинг референдум ёки умумхалқ овоз бериш йўли билан конституцияга ўзгартиришларни қабул қилишда иштирок этиши, агар янги конституция ҳақида айтилмаса, жуда кам қўлланилади”. Дунёнинг баъзи мамлакатларида, масалан, Италия ва Японияда, агар ташаббус парламентда зарур конституциявий кўпчиликни ололмаган бўлса, у умумхалқ овозига қўйилади.

2021 йил 25 июнь куни Россияда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича муддатидан олдин овоз бериш бўлиб ўтди ва у олти кун давом этди, асосий овоз бериш куни – 1 июль куни этиб белгиланди. В.Путин 14 март куни Давлат Думаси ва Федерация Кенгаши томонидан Конституцияга бир неча ўнлаб тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Икки кундан кейин ҳужжат Конституциявий суд томонидан тасдиқланди. Асосий тузатиш Путинга яна президентликка номзодини қўйиш ва 2036 йилгача ҳокимиятда қолиш имконини беради.

Биз тарихда кўп нарсаларга гувоҳ бўлганмиз. Керак бўлса ўша жаҳондаги энг йирик давлат раҳбари ҳам биздан намуна олганлигини кўплаб мутахассислар таъкидлашган. Иккинчи фасл бошланди. Энди нима бўлишини вақт кўрсатади. Албатта янгиликлар бўлиши эҳтимоли жуда катта.