BioNTech асосчиларидан бири, профессор Уғур Шаҳиннинг айтишича, унинг саратонга қарши вакцина устидаги ишлари якунига етмоқда.
Турли хил саратон турларига қарши вакцина устида олиб борилаётган клиник ишлар ижобий натижалар бермоқда, деди Шаҳин.
Баъзи беморларда шишлар ҳажмининг пасайиши кузатилган. Вакциналарнинг тўғри комбинацияси билан қаттиқ ўсмаларни зарарсизлантириш мумкин бўлади, деди олим.
Унинг сўзларига кўра, тадқиқотчилар ўз олдиларига нафақат саратон хасталикларининг ҳажмини камайтириш, балки уларнинг доимий қисқаришига ҳам эришишни мақсад қилиб қўйган. Шаҳин муолажа ишончли эканини айтди ва эришилган ютуқларни «самарали» деб атaди.