Эрдўған сиёсати турк лирасининг янада қулашига олиб келади

Охирги 12 ой ичида турк лираси АҚШ долларига нисбатан деярли 35 фоизга қадрсизланди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳокимиятда бўлганида бозорларни маҳаллий валютани қўллаб-қувватлашга ундайдиган баёнотлар бериш ўрнига, фоиз ставкаларини оширишга қарши чиқишни тўхтатмаслигини таъкидлади.

Расмий статистик маълумотларга кўра, сўнгги 12 ой ичида картошка, помидор, салат каби асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 62% дан 70% гача кўтарилган. Товуқ гўшти 68 фоизга, тухум 47 фоизга, кунгабоқар ёғи 41 фоизга, макарон маҳсулотлари 40 фоизга, сут ва йогурт 37 фоизга қимматлашган.