Тожикистон ва Қирғизистон қўшма чегара назоратини бошлади

Кеча соат 21:15 атрофида Боткен вилоятининг Дахма туманида шартли демаркация чизиғи яқинида номаълум шахслар қуролдан 7-8 марта ўқ узган, шундан сўнг чегара хизматлари ҳудудни биргаликда қўриқлашга келишиб олган.

2 декабрь тонгига қадар вазият барқарор деб тавсифлангани боис, бўлинмалар кундузги режимда хизмат қилишда давом этади.