Россия Ўзбекистонга биолаборатория яратишда ёрдам беради.
Роспотребнадзор мутахассислари учинчи хавфсизлик синфига эга биологик лабораторияни ишлаб чиқиши тўғрисида маълум қилинди.
У Ўзбекистонда вакциналар, жумладан, коронавирусга қарши вакциналарни яратиш ва ишлаб чиқариш лойиҳасининг бир қисми бўлади. Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 53 миллион долларни ташкил этади.
Ноябрь ойи охирида Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова Ўзбекистонга келган эди.
АҚШнинг Марказий Осиёдаги биолабораториялари ҳақида бу ерда батафсил тўхталиб ўтган эдик.