Тўрт кишидан иборат шифокорлар гуруҳи Тожикистоннинг Суғд вилоятига тожик ҳамкасбларига COVID-19ни енгиш учун ёрдамга келишди.
Тўрт кишилик шифокорлар гуруҳи эпидемиолог, вирусолог ва икки нафар анестезиологлардан иборат. Гуруҳга Неъматжон Ибрагимов бошчилик қилган.
Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода билан учрашувда улар тожик ҳамкасблари билан икки кун вилоят касалхонасида ишлашгани ва тажриба алмашишганини маълум қилишди.

“Беморларни даволаш профессионал тарзда олиб борилмоқда. Агар тажрибали шифокорлар бундан кейин ҳам шундай ишлашда давом этса, яқин кунларда улар COVID-19 устидан тўлиқ ғалаба қозонишади”, – дея таъкидлаган Ибрагимов.