Нобел мукофоти совриндори – журналистнинг саволи Путинга “Эхо-Москва” мухбири томонидан берилди

“Новая газета” бош муҳаррири ва Нобел мукофоти совриндори Дмитрий Муратовнинг матбуот анжуманига киришига рухсат берилмаган боис, унинг саволини “Эхо-Москва” мухбири Путинга берди.

Муратов, Путин Политковская ва Немцовни ўлдиришга буйруқ берганларнинг исмларини шахсан биладими? деб савол йўллаган.

Президент Путин бу қотилликларни очиш учун “ҳамма нарсани қилганини”, “ҳокимиятга тегишли буйруқ ва кўрсатмалар берганини” ҳам айтган.

“Биламизки, одамлар қамоқда, улар бажарувчи, буюртма берганлар ташқарида деган таҳминлар ҳам бор, аммо тергов ва тергов органлари буни ҳали билмайди. Агар рост бўлса биз уларни қидиришда давом этамиз”, деди Путин.

Россия ҳукумати мухолифларини ўлдиришга буйруқ берганларни қидириш ва уларни топиш доим жуда қийин бўлади а?