Саудия Арабистони Хитой ёрдамида ўзининг баллистик ракеталарини яратмоқда

Саудия Арабистони Хитой ёрдамида ўзининг баллистик ракеталарини яратади. Бу ҳақда NBC News телеканали АҚШ разведкаси ва сунъий йўлдош суратларига таяниб хабар берди.

Узоқ вақт давомида қироллик Пекиндан ракета сотиб олмоқчи, деб ҳисобланар эди. Бироқ, АҚШ разведка идоралари саудияликлар ҳозирда ўзлари ишлаб чиқараётганига ишонч ҳосил қилди.

NBC News томонидан қўлга киритилган сунъий йўлдош тасвирлари, шунингдек, Саудия Арабистони Ар-Риёд ғарбидаги полигонда баллистик ракеталар ишлаб чиқараётганини кўрсатмоқда, дея хабар берилмоқда.