Оқ уй ва АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши Россия билан режалаштирилган музокаралар санасини эълон қилди.
Маълум қилинишича, 10 январь куни АҚШ ва Россия қурол-яроғ назорати ва Украинадаги вазият бўйича музокаралар ўтказади.
12 январь куни Россия-НАТО учрашуви бўлиб ўтади.
13 январь куни эса Россия ЕХҲТ минтақавий хавфсизлик органи вакиллари билан учрашади. Мазкур ташкилотга Америка Қўшма Штатлари ҳам аъзо ҳисобланади.