АҚШ ва Россия ҳукуматлари учрашуви бўйича аниқланган маълумотлар

Оқ уй ва АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши Россия билан режалаштирилган музокаралар санасини эълон қилди.

Маълум қилинишича, 10 январь куни АҚШ ва Россия қурол-яроғ назорати ва Украинадаги вазият бўйича музокаралар ўтказади.

12 январь куни Россия-НАТО учрашуви бўлиб ўтади.

13 январь куни эса Россия ЕХҲТ минтақавий хавфсизлик органи вакиллари билан  учрашади. Мазкур ташкилотга Америка Қўшма Штатлари ҳам аъзо ҳисобланади.