Россия Тожикистон қуролли кучларини қурол-яроғ ва техника билан таъминлашга ёрдам беради

“Москва Афғонистондаги вазият туфайли республиканинг хавфсизлик масалалари бўйича хавотирига шерик”, деди Путин Тожикистон президенти Э.Раҳмон билан учрашувда.

Келишилганидек, Россия Тожикистонга янги қурол-яроғ ва техника етказиб берди. Бундан ташқари, республикадаги Россия ҳарбий базаси ҳам хавфсизликнинг муҳим элементи ҳисобланади, деди Россия Федерацияси Президенти.