Le Monde: 2022 йилда уруш учта минтақада бошланиши мумкин

Франциялик журналист Ален Фрашон Le Monde газетаси учун ўз мақоласида 2022 йилда ҳарбий ҳаракатлар бошланиши мумкин бўлган ҳудудлар рўйхатини тайёрлади. Унинг фикрича, энг кескин вазият ҳозир Украина, Эрон ва Тайван атрофида.

Франциялик журналист Ален Фрашон Le Monde газетаси учун ўз мақоласида 2022 йилда ҳарбий ҳаракатлар бошланиши мумкин бўлган ҳудудлар рўйхатини тайёрлади.

Унинг фикрича, энг кескин вазият ҳозир Украина, Эрон ва Тайван атрофида. Фрашоннинг таъкидлашича, жаҳон етакчилари кенг кўламли можаро хавфини шу тартибда жойлаштиришлари керак.

Унинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин Киев томон юриш қилиб, бутун Украинани ўзига бўйсундиришга тайёр. “У ўз мамлакатининг ҳарбий қудратини намойиш этиш учун кўп ҳаракат қилди: коинотдаги бузғунчи “қобилиятга” эга ўта замонавий ракета тизимлари, Украина чегараларида кенг кўламли маневрлар ўтказди”, деб ёзади Фрашон.

Донбассда кенг кўламли урушнинг қайта бошланишининг асосий омили АҚШнинг хавфсизлик кафолатлари бўйича Москва томонидан илгари сурилган ультиматумни ва НАТОнинг шарққа томон кенгайиши бўйича қизил чизиқларни қабул қилишни истамаслиги бўлади, деб ҳисоблайди журналист.

Ҳарбий можаро бошланиши мумкин бўлган иккинчи жой – уруш, Фрашон Эрон бўлишини таъкидлади. 2022 йил бошига келиб бу мамлакат уранни 60 фоизга бойитиш даражасига етади. Мутахассисларнинг фикрича, урандан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш учун зарур бўлган даражага етиш учун бор-йўғи бир ой керак бўлади. Ҳозирги вазият АҚШ ва Исроилни Эрон ядровий мажмуасига зарба беришга ундамоқда, бу жавобсиз қолмайди, бу ҳолда можаро бутун Яқин Шарқни қамраб олиши мумкин, дейди Фрашон. Мақолада қайд этилишича, Теҳрон ва АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи ўртасида муроса қилиш учун жой тобора камайиб бормоқда.

Шунингдек, Фрашон ўз мақоласида Тайванга эътибор қаратган. Хитой Жанубий Хитой денгизидаги денгиз машқларини кучайтирди, бу эса оролга бостириб киришга олиб келиши мумкин. АҚШ президенти Жо Байденнинг ноаниқ позицияси ва унинг Тайван атрофидаги вазиятга аралашишни истамаслиги Пекин учун янада қўл келади ва уни узоқ вақтдан бери давом этаётган ҳудудий баҳсни ҳал қилишга кўмак беради, деб ёзмоқда журналист.